Рўзиқул Бердиев: Молиявий қийинчилик? “Насаф”дек клуб бундай аҳволга ташлаб қўйилмайди

Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган “АГМК”-“Насаф” (0:0) учрашуви якунлангач, матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида қаршиликлар устози устози Рўзиқул Бердиев ва бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлган, ҳимочи Игорь Голбанлар иштирок этишди. Бу ҳақда "Насаф" расмий сайти хабар бермоқда.

Рўзиқул Бердиев: Ўйинга ўзларингиз гувоҳ бўлдиларингиз тўп кўпроқ майдонда эмас ҳавода бўлди. АГМК жамоасини ўйинларини ўрганганимизда шу нарсага гувоҳ бўлдикки, жамоа стандарт вазиятлардан яхши фойдаланади. Футболчилари майдон четидан тўпни узоққа ошириб бера олади. Биз бу ҳақда йигитларга уқтирган эдик. Футболчиларимиз бугун бунақа вазиятларда бехато ўйнашди. Аммо биз ўзимиз яратган вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз. Мана тўрт ўйинда 0-0 ҳисобини қайд этдик. Гўёки биз ҳужумчисиз ўйнаётгандекмиз. Футболда гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди. Бу бизнинг камчилигимиз. Бунга энди жиддий эътибор қаратмасак бўлмайди.

Молиявий қийинчилик? Бу ҳақиқат. Биз буни бошдан кечираяпмиз. Аммо “Насаф”дек клуб бундай аҳволга ташлаб қўйилмайди. Раҳбарларимиз бу вазиятдан чиқиб кетиш устида бош қотиришаяпти. Бу ҳолат вақтинчалик ҳаммаси изга тушиб кетади деб, ўйлайман.

Игорь Голбан: Майдонда яхши ҳаракат қилаяпмиз. Аммо ташкил этган ҳужумларимизни голга айлантиришда оқсаяпмиз. Бу камчилигимиз устида кўпроқ ишлашимиз керак. Умид қиламан кейинги о‘йинларимизда бундай бўлмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!