Рўзиқул Бердиев: “Насаф” бугун “Динамо”дан яхшироқ ўйнади

13 май,2017, 21:54 416

Рўзиқул Бердиев: “Насаф” бугун “Динамо”дан яхшироқ ўйнади

 

Олий Лига 10-туридан ўрин олган Динамо” – “Насаф” (1:1) учрашувидан кейин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

“Динамо”ни ҳурмат қилган ҳолда айтаман. Бизда катта устунлик бўлди ва биз яхши ўйнадик. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳужум ҳақида ўйнадик. Биз ғалаба учун ўйнаган эдик. Бугунги ўйинда икки очко йўқотдик.

Ўйин жиҳатдан биз ғалабага яқинроқ эдик. Омад майдон эгаларига кулиб боқди. Биз кўпроқ ишлашимиз керак 18 ёшли футболчи ёш эмас. Самарқандликларни ёш деб биламан. Биздагилар ҳам ёш футболчилар.

Майдонда кўплаб тактик схемалар бўлади. Қанотларни кучайтириш учун ҳужумчи ўрнига ярим ҳимоячи тушди. Ҳужумчи югуриши эмас гол уриши керак”, – деди Рўзиқул Бердиев.