Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор"нинг 2 футболчисига бўлган қизиқишимиз тўғрисидаги хабар асоссиз

19 ноябрь,2017, 16:35 1085

Рўзиқул Бердиев:

Бугун олий лига 29-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан сўнг ҳар иккала клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди. 

Мавсум давомида бизни қўллаган мухлисларга раҳмат. Ўйлайманки бугун барчани хурсанд қилдик. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Иккинчи тайм эса бининг устунлигимиз яққол сезилди. Бунақа йирик ҳисобда ютишимизни кутмагандик. Чунки рақиб анча жиддий эди. 

Ислом Кенжабоев рақиб чарчагандан сўнг майдонга тушишини олдиндан билгандик ва бу тактика ўз сўзини айтди. Иккинчи бўлимда тошкентликлар чарчаб қолишди. 

Наманганда ёшларга эьтибор қаратамиз. Бугун айрим футболчиларга дам олишга жавоб бердик. 

Энди асосий мақсад таркибни сақлаб қолиш. Бу борада раҳбарият билан гаплашиб оламиз. 

Агар биз ОЧЛда иштирок этишимиз учун бизда 2 та таркиб бўлиши керак. Бунинг учун режалар тузиб қўйганмиз. Ҳозир биз кўзлаган футболчилар билан келишиб олишимиз шарт. "Навбаҳор"нинг икки футболчисига бўлган қизиқишимиз тўғрисидаги хабарлар асоссиз, - дейди Бердиев.