Рўзиқул Бердиев: Рақибимиз ўз майдонида кучли ўйин кўрсатди

“Ал Садд” – “Насаф” учрашуви ниҳоясига етгач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди:


-Рақибимиз бугун ўз майдонида кучли ўйин кўрсатди, ҳисоб ҳам йирик бўлди. Бундай ҳисобда мағлуб бўламиз деб, ўйламагандик. “Ал Садд” бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди.


Бугун ҳимояда жуда қупол хатоларга йўл қўйдик. Бундай ўйинларда йўл қўйилган хатолар асло кечирилмайди. Ҳамма голлар ўзимизнинг хатолар орқали урилди. Драган Чераннинг эртароқ майдонни тарк этиши, ўйинимизга асло таъсир қилгани йўқ.


Гуруҳдаги вазиятга тўхталадиган бўлсам, гуруҳимизда шундай вазият пайдо бўлаяптики, битта ўйиннинг натижаси кўп нарсани ўзгартириб юбориши мумкин. Бўлажак ўйинлар натижаси бунга аниқлик киритади. Биз курашни давом эттирамиз,-дейди "Насаф" устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!