Рўзиқул Бердиев: Сафарда муҳим уч очкони қўлга киритдик

16 июнь,2017, 08:16 220

Рўзиқул Бердиев: Сафарда муҳим уч очкони қўлга киритдик

 

Олий Лига 13-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Насаф” (1:2) учрашуви ниҳоясида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билаг ўртқолашди.

“Сафарда муҳим уч очкони қўлга киритдик, албатта бу биз учун ёқимли. Чунки сафардаги ўйинларимизда очко йўқотаётган эдик. Бугун сафарда ўйнаб, ғалаба қозондик. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман.

“Шўртан” жамоаси кўпроқ қарши ҳужумларда ҳаракат қилди. Албатта, улар бизнинг ўйинимизни яхши ўрганишган ва билишади. Биз ўз ўйинларимиз билан бари-бир рақиб ҳимоясини хато қилишига эришдик. Ва натижа биз истагандек бўлди. Бугунги ўйинга биз жиддий йўқотишлар билан келган эдик. Албатта бу йўқотишлар бугун билинди.

Йигитларга раҳмат, улар бугун ўзларига юклатилган вазифани чиройли адо этишди. Олдимизда "Пахткаор" жамоаси билан бўладиган учрашув кутиб турибди, энди бор эътиборимизни шу ўйинга қаратамиз”, – деди Рўзиқул Бердиев.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.