Рўзиқул Бердиев: Йигитларни майдонда ўйнашга мажбурлайдиган сўз топа олмаяпмиз

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 9-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “аждарлар” устози Рўзиқул Бердиев учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Футболчилар жисмонан чарчашган, уларни на руҳан, на жисмонан ўйинга тайёрлай олдик. Йигитларни майдонда ўйнашга мажбурлайдиган сўз топа олмаяпмиз”, – деб айтиб ўтди Бердиев.

Эслатиб ўтамиз, бугун “Насаф” ҳодимлари ва футболчилари олдидаги қарзларидан қутулган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!