Рубен Себеду “Вильярреал” футболчисига айланди

7 июнь,2017, 20:21 295

Рубен Себеду “Вильярреал” футболчисига айланди

 

Португалиянинг “Спортинг” клуби ҳимоячиси Рубен Семеду фаолиятини бошқа жамоада давом эттирадиган бўлди. Кабо-Верделик футболчи Испаниянинг “Вильярреал”и билан келишувга эришган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 23 ёшлик ўйинчи Ла Лига вакиллари билан 5 йиллик битимни имзолаган. Унга кўра Себеду 2022 йилгача Испания чемпионатида тўп тепади.

Маълумот ўрнида, Рубен Себеду якунланган мавсум Португалия чемпионатида “Спортинг” шарафини 24 ўйинда ҳимоя қилди.  

Ўхшаш хабарлар