Руд ван Нистелрой: Лукаку “МЮ” ўйинлари учун туғилган

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистелрой жамоа етакчиларидан бирига айланиб улгурган Ромелу Лукакунинг янги клубдаги ўрни ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Унинг “Манчестер Юнайтед” клубидаги фаолияти муваффақиятли бошланди. Трансфер нархи унинг илк ўйинлардан гол уришини тақозо этарди. Аминманки, бу давом этади. У сўзсиз “Манчестер Юнайтед” ўйинлари учун туғилган. Тўғри олдинда унга осон бўлмаган ўйинлар кутмоқда. Ўйлайманки, Жозе Моуриньо ундан ўз ёрдамини аямайди”, – дея Нистелройнинг сўзларини келтиради Daily Mirror нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!