Румменигге: "Бавария" Видаль борасида ҳеч қандай расмий таклиф олмади

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ўтган ёзги трансферлар даврида ўзининг чилилик ярим ҳимоячиси Артуро Видаль борасида ҳеч қандай расмий таклиф олмаган. Бу ҳақда клуб ижрочи директори  Карл-Хайнц Румменигге айтиб ўтди.

“Ҳеч ким Видаль билан қизиққани йўқ. “Бавария” ҳам бу борада ҳеч қандай расмий таклиф олмади. Бу ўтган ёзги трансферлар даврига ҳам таалуқли. Шунинг учун мен футболчимиз борасида тарқалган миш-мишларни тасдиқламайман”, - дейди Румменигге Mediaset нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Видаль немис гранди сафига 2015 йилда Туринннинг “Ювентус” клубидан келиб қўшилган эди. Унинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!