Румменигге: "Бавария" ҳақли равишда Германия чемпионлигини қўлга киритди

Хабарингиз бор, “Бавария” клуби кеча бўлиб ўтган “Вольфсбург”га қарши баҳсдан сўнг, кетма-кет бешинчи марта Бундеслига чемпионлигини тантана қилди. Шундан сўнг Мюнхен клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бавария” кетма-кет бешинчи бор Германия чемпионлигини қўлга киритди. Бу ақлбоварқилмас натижа. Биз мавсумни мувоффақиятли ўтказишни ният қилган эдик ва якунда бунга эриша олдик. Бундеслига ғолиблиги бу ўзига ҳос фаҳр ҳисобланади. Биз буни мусобақа бошланишидан аввал муҳокама қилганмиз. Ўйлайманки, “Бавария” ҳақли равишда Германия чемпионлигини қўлга киритди”, - дейди Румменигге.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!