Румменигге: "Бавария" янги футболчи сотиб олади деб кафолат беролмайман

15 июнь,2017, 10:40 241

Румменигге:

Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби ёзги трансферлар якунлангунига қадар янги футболчи сотиб олиши мумкинликларини яширишмаяпти. Бу ҳақда немис гранди бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге гапириб ўтди.

“Ҳозир июннинг ўртаси, трансфер деразаси эса август сўнггига қадар очиқ. Табиийки, биз ҳам ушбу деразани эрта ёпмаймиз. Аммо, мен “Бавария” ёзда янги футболчи сотиб олишига кафолат бера олмайман. Шундай экан биз хотиржам равишда трансфер бозорини кузатишда давом этамиз”, - дейди Румменигге Sport1 нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ёзги трансфер даврида ҳозирча битта футболчини сотиб олди. “Лион” аъзоси Корентин Толиссо энди мюнхенликлар сафида тўп суради.