Руни, Рэшфорд, Марсьяль "Челси"га қарши ўйинга келмади

 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия кубоги доирасида "Челси"га қарши ўтказиладиган чорак финал ўйини олдидан ўзига хос юриш қилгани ҳаммани ҳайратга солмоқда.

Кутилмаганда Жозе Моуриньо бугун "Челси" қарши бўладиган ўйинга Уэйн Руни, Маркус Рэшфорд ва Антони Марсьялни олиб келмади.

Ҳозир кўпчиликни муҳим учрашувда бу футболчилар "Манчестер Юнайтед"га ёрдам бера олмаслиги қизиқтирмоқда. Лекин айрим мутахассислар бу футболчиларнинг ўзи Лондонга ўз йўли билан етиб келиши мумкинлигини айтмоқда.

Қолаверса Моуриньо бугун асосий ҳужумчиси Златан Иброҳимович хизматидан ҳам фойдалана олмайди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!