Руни АҚШга келди ва тез орада янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтади

"Эвертон" клуби форварди Уэйн Руни яқин вақтлар ичида АҚШнинг "Ди-Си Юнайтед" жамоаси аъзосига айланади.

Берилган маълумотларга қараганда 32 ёшли англиялик футболчи айни дамда Вашингтонда бўлиб турибди ва у тез орада янги жамоаси сафида тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг томонлар 2020 йилга қадар тузилган шартномани имзолашади.

Келишувга кўра Руни "Ди-Си Юнайтед"дан йилига 5 млн доллар маош олади.

Маълумот учун, Руни якунланган мавсум АПЛда жами 31та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 10та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!