Руни “Эвертон”да нечанчи рақамда тўп суриши маълум бўлди(фото)

Англиянинг “Эвертон” жамоаси сафига келиб қўшилган футболчилар ўзлари учун рақам танлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, дарвозабон Жордан Пикфорд ўзига 1-рақамли, ҳимоячи Майкл Кин эса 4-рақамли, хавбек Дэви Классен 20-рақам, ҳужумчи Сандро Рамирес эса 9-рақамли либосларда ҳаракат қиладиган бўлди.

“Ирислар” сафига қайтган Уэйн Руни эса ўзининг севимли 10-рақами остида тўп сурадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!