Руни "МЮ"да қолишни маъқул кўрмоқда

10 июнь,2017, 11:25 422

Руни

2018 йилда “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси ниҳоясига етадиган Уэйн Руни кам ўйин амалиётига эга бўлаётганига қарамай, яна бир мавсум “қизил иблислар” сафида қолишни режалаштирмоқда.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича 31 ёшли форвард учун фаолиятини Англияда давом эттиришга таклифлар жуда кам. Айтиш лозимки, Руни Хитойга кетишни истамаяпти, унинг собиқ жамоаси “Эвертон” эса тажрибали ҳужумчи учун ҳафтасига 250 минг фунт маош тўлаб беролмайди. Шу боисдан ҳам Рунини айни дамда “МЮ”да қолишдан бошқа чораси қолмаяпти.

Маълумот учун, Руни якунланган мавсум Англия премьер-лигасида жами 25та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.