Руни “Сент-Этьен”га қарши ўйинни ўтказиб юборади


“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Сент-Этьен”га қарши Европа Лигаси 1/16 финали жавоб ўйинида бир неча етакчиларнинг майдонга туша олмаслигини айтиб ўтган.

– Руни Фил Жонс сингари жароҳат олган. Улар “Сент-Этьен”га қарши ўйинга қадар майдонга туша олмайди. Улар ҳозирча умумий машғулотларда иштирок этмаяпти, шунинг учун улар ўйинни ўтказиб юборади. Руни Лига кубоги финалини ўтказиб юборадими? Буни билмайман, – дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” биринчи ўйинда “Сент-Этьен”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!