Руни Шотландия ва Францияга қарши ўйинни ўтказиб юборади

 “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Уэйн Руни катта эҳтимол билан Англия терма жамоасининг яқин орадаги ўйинларига чақирилмаслиги мумкин.

The Telegraph нашри тарқатаётган хабарга қараганда, 31 ёшли футболчи якунланган мавсумда “манкнунианлар” ва миллий терма жамоада асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди.

Қайд этиш лозим, “уч шерлар” дастлаб, 10 июнь куни ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Шотландияга қарши учрашувда майдонга тушса, 13 июнда Францияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!