Руни "ўйиндан ташқари" ҳолатда

 
 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо бугун Англия премьер-лигасининг 20-тури доирасида сафарда "Вест Хэм"га қарши ўтказиладиган учрашувда жамоа сардори Уэйн Рунини майдонга туширмаслигини маълум қилди.
 
- Рунини сонидаги жароҳати безовта қилмоқда ва учрашувда қатнашиши сўроқ остида турибди, - деди Жозе Моуриньо. - Даррен Флетчер эса шамоллаб қолган лекин майдонда бизга ёрдам бериши мумкин.
 
 
"Манчестер Юнайтед" ҳозирча мусобақа жадвалида олтинчи поғонада бормоқда. "Вест Хэм" эса 12-қаторни эгаллаб турибди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!