Руни ва Валенсия машғулотларга қўшилишди, аммо...

12 апрель,2017, 22:40 513

Руни ва Валенсия машғулотларга қўшилишди, аммо...

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Антонио Валенсия ва жамоа ҳужумчиси Уэйн Руни бугундан бошлаб жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига кўшилишди.

Эслатиб ўтамиз, Руни ва Валенсия айнан жароҳатлари сабаб “қизил иблислар”нинг оҳирги икки учрашувини ўтказиб юборишган эди.

Келаётган пайшанба куни “МЮ” УЕФА Европа лигаси чорак финалида Бельгиянинг “Андерлехт” клубига қарши ўйин ўтказади. Ушбу учрашувда Валенсиянинг иштирок этиши ҳамон сўроқ остида қолмоқда. Руни эса ҳафта сўнггида тўлиқ сафга қайтиши кутилмоқда.

Хаун Мата, Фил Жонс ва Крис Смоллинг каби футболчилар ҳамон машғулотларга қўшилишганича йўқ.