Рус гўзали кортга қайтди

Россиялик Маргарита Гаспарян 2016 йилнинг март ойидан бери жароҳат олгани боис, мусобақаларда иштирок эта олмаётган эди.

Маргарита БААнинг Дубай шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилаётган халқаро турнирда жорий йилги мавсумдаги илк учрашувини ўтказди.

Соврин жамғармаси 100.000 АҚШ доллари бўлган турнирда Гаспарян франциялик Амандин Хессени 3:6, 7:5, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди у иккинчи босқичда Анастасия Гасановага қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!