Рус жамоаси мухлисларга стадиондаги ўриндиқларни олиб кетишга руҳсат берди

21 июнь, 20:48 638

Рус жамоаси мухлисларга стадиондаги ўриндиқларни олиб кетишга руҳсат берди

Москванинг «Локомотив» жамоаси ўтган мавсумда йиллик абонемент сотиб олган мухлисларга стадионда ўзлари ўтирган ўриндиқларни олиб кетишлари мумкин эканлигини эълон қилди.

Сабаби, ушбу ёзда «Локомотив» уй ўйинларини ўтказадиган «Черкизово» стадионида катта таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Жумладан, ўриндиқлар ҳам алмаштирилади. Клуб раҳбарияти эса мухлислар учун шу муносабати билан ўзига хос акция ташкил этди.

Бундан ташқари, мухлисларда ушбу ўриндиқларни махсус меҳмоннинг шахсан ўзидан қабул қилиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.