Рус матбуоти Галиулиннинг голини эътироф этишди(видео)

Россия Премьер-Лигасида 9-тур ўйинлари ортда қолди. Россиянинг етакчи нашрларидан бири бўлган Championat.com сайти ижодкорлари турнинг энг чиройли голларидан иборат ўзига хос рейтинг тузиб чиқди.

Эътиборлиси ушбу турда ҳамюртимиз Вагиз Галиулун тўп сурадиган "Тосно" жамоаси ўз майдонида яна бир Ватандошимиз Вадим Афонин фаолият олиб борадиган "Анжи" жамоасини қабул қилган эди. Ўша ўйинда Галиулин узоқ масофадан туриб дарвозанинг "тўққизлиги"ни аниқ нишонга ола билган эди.

Юқорида номи тилга олинган нашр мухбирлари айнан ҳамюртимизнинг голини 9-турнинг энг чиройли голи дея эътироф этишди.

Қуйида ўша баҳсда Галиулин томонидан голни томоша килишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!