Рус мутахассиси премьер-лига жамоасини бошқариши мумкин

13 май,2017, 17:55 344

Рус мутахассиси премьер-лига жамоасини бошқариши мумкин

“Уотфорд” премьер-лиганинг сўнгги тўрт туридан буён бир очко ҳам қўлга кирита олмай келмоқда. Бу жамоа айни дамда мусобақа жадвалининг 15-поғонасидан жой олиб турган бўлсаларда, ҳалигача кучлилар сафида қолишни ўзлари учун аниқ қила олишмаяпти. Хабарларга қараганда бу каби қониқарсиз натижалардан сўнг жамоанинг амалдаги бош мураббийи Вальтер Маццарининг “курсиси қимирлаб” қолган.

The Times нашри тарқатган маълумотларга кўра, агар Мацарри истеъфога чиқарилса, унинг ўрнини россиялик мутахассис Леонид Слуцкий эгаллаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Слуцкий “Челси”да Антонио Контени алмаштириши борасида хабарлар тарқалган эди.