Руслан Нуриддинов оғир атлетика бўйича йилнинг энг яхши спортчисига айланиши мумкин

15 январь, 15:29 462

Ўхшаш хабарлар

Халқаро оғир атлетика федерацияси оғир атлетика бўйича йилнинг энг яхши спортчисини аниқлаш бўйича сўровнома эълон қилди.

Биз учун эътиборли жиҳати, ушбу совринга даъвогар спортчилар қаторида ҳамюртимиз Руслан Нурудинов ҳам зикр этилган.

Хусусан, "Jenő Boskovics Lifter of the Year Trophies for 2016” соврини учун ташкил этилган сўровда аёллардан хитойлик Ден Вей ва Ксьянг Янмей, Хитой Тайпейи вакиласи Хсу Шу-Чинг, таиландлик Срисурат Суканья, Сопита Танасан ва Шимолий Корея вакиласи Рим Жонг Симла номзодлари кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, ушбу совриннинг энг яхши эркак спортчиси бўлиш учун ҳамюртимиздан ташқари Осиёдан қозоғистонлик Нижат Раҳимов, эронлик Киануш Рустами, хитойлик Лонг Цингюуан ва Европадан Грузия вакили Лаша Талахадзе ва Жанубий Америка минтақаси вакилларидан колумбиялик Оскар Фигероанинг номзоди кўрсатиб ўтилган.

Қайд этиш жоиз, овоз бериш жараёнлари жорий йилнинг 31 декабрига қадар давом этади.