Рустам Ашурматов: "Бунёкор" ички муҳит эвазига яхши натижа кўрсатмоқда

Сўнгги йилларда ўзбек футболида кўплаб номлар кашф этилмоқда. Улардан бири Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматовдир. Гарчи ҳозирда «қалдирғочлар»да молиявий инқироз даври бўлишига қарамасдан, Миржалол Қосимов шогирдлари ушбу тушкун холатга ажойиб натижалар билан жавоб беришмоқда.

Албатта ушбу ғалабалар ҳам осонликча эришилмаяпти, бунда жамоадаги футболчиларнинг бирдамликлари асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Биз эса ушбу муваффақиятларга ўз хиссасини қўшётган Рустам Ашурматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

Рустам, дастлабки саволимиз футболга кириб келишингиз ҳақида бўлади, бунка ким ёкинима сабабчи бўлган?

-Бобом туфайли футболга кириб келганман. Улар олиб борганла биринчи марта. Ўзимдан ҳам кўпроқ хоҳлаганлар футболчи бўлишимни.

Кўпчилик футболга Бахтиёр Ашурматовнинг изидан кириб келгансиз деб ўйлайди...

- Албатта, бу фикр ҳам хато эмас! Мен у инсонга ҳам ҳавас қилганман. Агар улар бўлмаганда футболчи бўлмас эдим

«Бунёдкор» га кегунча сиз ҳужумчи сифатида тўп сурган экансиз, қандай қилиб ҳимоячига айландингиз?

- Тоғамга хавас қилганман ва мураббийимдан ўзим сўраганман ҳимояда ўйнашни.

Жароҳатлар, омадсиз ўйинлар, мухлислар босими… Умуман шу факторлар сизда футболни ташлаш фикрини уйғотмаганми?

- Йўқ, ҳеч қачон афсусланиш ёки футболни ташлаш ниятим бўлмаган.

 

Интервьюларингиздан бирида сиз, ЖЧ даги иккита ўйинимни МТЖдаги бир ўйинига алмаштирган бўлардим дегандиз. Мана ўйнадингиз ҳам. Нимадир ўзгардими?

- Ҳозирча расмий ўйинларда майдонга тушганим йўқ. Мамлакат бош жамоасида ўйнаш ҳар бир футболчини орзуси. Мен ниманидир ўзгартириш учун эмас, орзуим ушалиши учун айтганман.

Шу йилнинг бошида Хитой давлати мезбонлик қилган У-23 ОЧда зафар қучдингиз. Ўзи мусобақага борганда ғолиб бўламиз деб ўйлаганмидингиз? Ёки кучли рақибларнинг йирик ҳисобларда мағлуб этилишичи ҳақидачи?

- Биз ҳеч нимани ўйламаган эдик, фақат аниқ мақсад билан борганмиз.

Ҳозир «Бунёдкор» да молиявий ҳолат яхши эмас. Лекин жамоа яхши натижа қайд этиб келмоқдаи. Бунга асосий сабаб нима?

- Тўғри ҳозирда «Бунёдкорда» молиявий ҳолат яхши эмас, бироқ ички муҳит аъло даражада. Биз майдонга тушганимизда ҳамма нарсани унутиб, фақат ғалаба учун ҳаракат қиляпмиз.

Табиийки, сизга хориждан ҳам таклифлар тушган. Сиз ҳам дўстларингиз каби Россия ёки Осиё клубларида фаолиятингизни давом эттирасизми ёки фақат топ бешликдан таклиф кутмоқдамисиз (ҳазил)?

- Буни вақт кўрсатади. Вақти келса, қайсидир клубга ўтсам, буни эълон қиламан. Ҳозирда «Бунёдкор» даман.

Суперлигада қайси футболчини тўхтатиб қолиш сиз учунв қийинчилик туғдиради?

- Қайсидир футболчини ажратиб кўрсата олмайман. Ҳар бир рақибга қарши жиддий тайёрланаман.

Агар танлаш имконингиз бўлса, қайси футболчи билан бир клубда тўпсар эдингиз?

- Билмадим, бу ҳақида ҳеч ўйлаб кўрмаганман.

Футболдаги кумирингиз сифатида айнан қайси футболчини кўрсата оласиз?

- Қайсидир футболчига тақлид қилмайман, лекин, жуда кўп ҳимоячиларни ўйинини кузатаман. Аммо кўпроқ Сергио Рамос ўйинлари менга ёқади.

«Реал Мадрид» ёки «Барселона»?

- Албатта, «Реал Мадрид»

Тассавур қилинг сизга «Реал Мадрид» дан таклиф тушди. Бироқ арзимаган маош таклиф қилишди?

- Пул бермаса ҳам борар эдим, ҳозир бораман).

Энг катта орзуингиз?

- Яқинларимни доимо соғ-омон, бахтли кўришни истайман ва албатта терма жамоамиз либосида ЖЧда иштирок этсам дейман.

Фаолиятиздаги энг қийин ўйин қайси бўлган, эслай оласизми?

- Жуда ҳам кўп қийин учрашиувларда майдонга тушганман. Аниқ қайсинидир ажратиб кўрсата олмайман.

Осиё чемпионлиги сизга нима берди?

- Ўзимга ишончни оширди.

Кутилмаган шухратдан кейин сохта дўстлар ҳам пайдо бўлгандир?

- Худога шукур, ёнимда сохта дўст йўқ. Уларга ишонаман. Агар бўлса ҳам бу ҳар кимнинг виждонига хавола.

Ўйинларингиздан кейин энг кўп танқидни кимдан қабул қилиб оласиз?

-Тоғамдан (Спортс.уз изоҳи: Бахтиёр Ашурматов).

Фаолиятингиздаги киритган энг чиройли голингиз қайси?

- Финалда Виетнам дарвозасига киритган голим.

 

Ҳозирда, суратга тушишни ёқтирмайдиган одам кам албатта, сизга Суперлигадаги қайси фотомухбир томонидан олинган кадрлар кўпроқ ёқади?

- Соҳиб ака Эгамов тушурган расмлар кўпроқ ёқади

Футболдан ташқари нималарга қизиқасиз?

- Оилам ва дўстларим даврасида вақт ўтказиш, улар билан кўнгилочар жойларга боришни ёқтираман.

ОАВ томондан сиз кутган аммо ҳеч берилмаган савол борми?

- Билмадим, ўйлаб кўрмаган эканман.

Қандай саволлар ғашингизга тегади?

- Агар футболчи бўлмаганизда ким бўлардиз деган савол …

Рустам сизга мазмунли суҳбат учун минатдорчилик билдирамиз, фаолиятингизга зафарлар тилаб қоламиз!

Шодиева Лобар суҳбатлашди

(П.С.: Муаллифнинг фаолиятидаги биринчи интервьюси)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!