Рустам Тўлаганов Макгрегорга қарши жанг қилади

5969

Рустам Тўлаганов Макгрегорга қарши жанг қилади

Жорий йилнинг октябрь ойида профессионал фаолиятини бошлаган боксчимиз Рустам Тўлаганов ўзининг иккинчи профессионал жангини АҚШнинг Иллинойс штатидаги “Civic Center” аренасида ўтказади. Жанг 2018 йил 13 январ кунига белгиланган.

Мазкур жангда унга мезбон боксчи Мартез Макгрегор рақиблик қилади. Бу боксчи шу вақтгача профессионал рингда 5 та жанг ўтказиб, 4 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Тўлаганов биринчи профессионал жангида америкалик Роберт Геррони очколар бўйича мағлуб қилган эди.