Рустамбек Жангабаев ҳаммадан зўр эканини исботлади

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинларининг оғир атлетика баҳсларида энг оғир вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида ғолиблар номи маълум бўлди. 

Хусусан, ушбу вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Рустамбек Жангабаев якунда барча рақибларидан устунлигини исботлаган ҳолда олтин медални қўлга киритди.

Қайд этиш лозим, олдинроқ вакилларимиздан Иван Ефремов ҳам делегациямиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!