“SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувининг дастлабки меҳмони Осиё чемпиони – Жавоҳир Сидиқов

Бугун “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатуви сизларга тақдим этилади. Мазкур сонда бир неча кун олдин Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ғалабаларига улкан ҳисса қўшган Жавоҳир Сидиқов меҳмон бўлди. Шуни айтишимиз керакки, “SPORTS.uz ҳафтаси” лойиҳасининг дастлабки меҳмони ҳам айнан Жавоҳир Сидиқовдир.

Кўрсатув давомида Осиё чемпионатига оид сиз эшитмаган маълумотлар, ОЧЛ-2018 саралаш баҳсларида “Насаф” ва “Пахтакор”нинг ўйинлари таҳлили, Шота Арвеладзенинг қимирлаб қолган курси, футзал терма жамоамизнинг Осиё чемпионати стартини 13 гол билан бошлагани борасида сўз юритилди.

Қуйида “SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувининг иккинчи сони билан танишишингиз мумкин:

  

“SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувининг дастлабки сонини томоша қилинг (Видео)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!