Сабалета 9 йиллик фаолиятидан сўнг “Манчестер Сити”ни тар этади бўлди

14 май, 08:05 208

Сабалета 9 йиллик фаолиятидан сўнг “Манчестер Сити”ни тар этади бўлди

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Пабло Сабалета жорий мавсум якунлангач жамоани тарк этади. Бу ҳақда “шаҳарликлар” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, томонлар ўтган йили ўзаро бир мавсумга шартнома имзолашган эди ва “Сити” раҳбарияти 32 ёшли аргентиналик футболчи билан бу келишувни узайтиришни истамаяпти. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Сабалета ёзда эркин агентга айланади.

Аммо, бир қатор инглиз ОАВлари тарқатган хабарларига қараганда Сабалета туманли альбионда фаолиятини давом эттириши мумкин. Унинг хизматларига Лондоннинг “Вест Хэм” клуби  жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълмуот учун, Сабалета 2008 йилдан буён “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида “шаҳарликлар” таркиибида жами 332та учрашувда майдонга тушишга эришган.ган бў