Сабалета "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи

8 май,2017, 14:12 263

Сабалета

“Манчестер Сити” клубининг аргентиналик ҳимоячиси Пабло Сабалета мавсум сўнггида “шаҳарликлар” сафини тарк этадиган бўлди.

Mirror нашри тарқатаётган хабарга қараганда, ёзда 32 ёшли футболчининг жамоа билан тузган келишуви якунига етади ва томонлар уни узайтиришга шошилмаяпти.

Қайд этиш жоиз, олдинроқ испаниялик мутахассиснинг ҳимоя чизиғини кучайтириш учун бир қатор футболчиларга қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабар қилинган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.