Сабина Германияда иродасини намойиш этди

12 июль,2017, 23:51 522

Сабина Германияда иродасини намойиш этди

Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистоннинг биринчи  ракеткаси Сабина Шарипова ITF тақвимидан ўрин олган Германиянинг Вермшольд шаҳрида ўтадиган “Reinert Open” турнирида иштирок этмоқда. Бугун ҳамюртимиз илк даврада мезбон теннисчиси Катерина Герлах рақиблик қилди.

1 соат 43 дақиқа давом этган баҳснинг илк сетида Сабина 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Бироқ кейинги икки сетда устунликни ўз томонига оғдира олган Шарипова ўзининг иродасини намойиш этди ва 3:6, 6:2, 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги даврага йўл олди.

Иккинчи даврада теннисчимизга япониялик Миса Егучи рақиблик қилади. Мазкур ўйин эртага бизнинг вақт билан соат 17.30 да старт олади.