Сабина Шарипова Германияда ярим финалга чиқди

Хабарингиз бор, Германиянинг Дармаштадт шаҳрида аёллар ўртасида “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир давом  этмоқда. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова яккалик баҳсларида илк босқичда австралиялик Жулия Грабьер билан баҳс олиб бориб, 2:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бергани ҳақида маълумот берган эдик.

Фьючерс. Сабина илк раунддаёқ курашдан чиқди 

Қайд этиш жоиз, ҳамюртимиз жуфтлик баҳсларида муваффақиятли одимламоқда. Россиялик Яна Сизикова билан жуфтлик баҳсларида курашга қўшилган Сабина чорак финалда Жулия Киммелманн/Натали Проесен(иккаласи Германия)жуфтлиги билан ўзаро  баҳс олиб борди.

Ярим финал учун кечган ўйинда Сабина ва Яна рақибаларини 6:2, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратдилар ва ярим финалга йўл олдилар.

Бугун финал учун баҳсда ҳамюртимиз ва унинг шериги Самир Сандра(Миср)/ Катин ван Дич(Лихтенштейн) жуфтлиги билан куч синашади.

Ушбу ўйин қандай ҳисоб билан якунига етгани ҳақида бироздан сўнг, хабар берамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!