Сабина Шарипова Хитойдаги турнирда ўз юришини бошлади
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова Хитойнинг Гуиянг шаҳрида бўлиб ўтаётган турнирда иштирок этмоқда. Ҳамюртимиз мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этадиган мусобақани асосий тўр баҳсларидан бошлади.
Унга илк даврада япониялик Мияби Инуэ рақибалик қилди. 2 соат 17 дақиқа давом этган беллашувда теннисчимиз 6:4, 6:7, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди Сабинага саралашдан чиққан мезбонлар вакиласи - Жиаху Лу рақибалик қилади.
Фикрлар