Сабина Шарипова бугун кортга чиқади

Хабарингиз бор Қозоғистоннинг Остона шаҳрида аёллар ўртасида теннис бўйича мукофот жамғармаси 80.000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ITF мусобақаси ўтказилмоқда.

Унда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова мусобақанинг илк даврасида германиялик Вивиан Хайсенни 5:7, 6:1, 6:3 ҳисобларида мағлуб этиб, иккинчи даврага йўл олган эди.

Бугун теннисчимиз ушбу мусобақанинг иккинчи даврасида туркиялик Берфу Ченгизга қарши кортга чиқади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 10:00да бошланиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!