Сабина Шарипова энг кучли теннисчилар қаторига қўшилди

 

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида теннис бўйича Аллёр теннис уюшмаси мусобақалари тақвимига киритилган "ALYA WTA Malaysian Open - 2017" халқаро турнири ўзбекистонлик Сабина Шарипова учун омадли бошланди.

Мамлакатимизнинг қизлар ўртасидаги энг кучли теннисчиси Сабина Шарипова мукофот жамғармаси 250 минг АҚШ доллари бўлган турнирни саралаш мусобақаларидан бошлади. Сабина дастлабки учрашувда мезбонлар вакиласи Теивия Селваражо билан рақобатлашиб, рақибасини 6:1, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Иккинчи босқичда ўзбекистонлик ракетка устасига жиддий рақиб - нидерландиялик Синди Бургер рўбарў бўлди. Ҳамюртимизнинг европалик теннисчига қарши ўйини саралаш турнирининг энг кескин ва муросасиз баҳси бўлди. Биринчи сетда 4:6 ҳисобида имкониятни бой берган Сабина қолган икки партияда иродали ўйин намойиш қилди ва 7:6, 7:6 ҳисобида ғалабага эришди.

Энди Сабина Шарипова турнирнинг энг кучли теннисчилари қаторида асосий тўр беллашувларига киришади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!