Сабина финалда, Нигина ярим йўлда қолди

24 июнь, 14:55 431

Сабина финалда, Нигина ярим йўлда қолди

Фарғонада хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган халқаро теннис турнирининг финалчилари аниқланди.

Биринчи рақамда сараланган Сабина Шарипова ярим финалда украиналик Валерия Страхова билан куч синашди. Икки соату 15 дақиқа давом этган беллашув ҳамюртимизнинг 4:6, 6:2, 7:6 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Нигина Абдураимова эса ярим финал учрашувини россиялик Елена Рибакинага қарши ўтказди. Бу баҳсда россиялик теннисчи осон ғалабага эришди - 6:2, 6:1.

Энди финалда Сабина Шарипова Елена Рибакинага қарши кортга чиқади.

SPORTS.uz