Сабина ва Нигина бош совринга интилмоқда

21 июнь, 10:15 183

Сабина ва Нигина бош совринга интилмоқда

 

Фарғонада хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган халқаро теннис турнирининг жуфтлик беллашувларида Сабина Шарипова ва Нигина Абдураимова ўз шериклари билан ғалабага эришди.

Россиялик Ксения Ликина билан биринчи рақамли дуэтни ташкил қилган Сабина дастлабки учрашувда грециялик Деспина Папамичаил ва украиналик Валерия Страховани 6:2, 3:6, 10:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Нигина эса россиялик Анастасия Фролова билан ҳамкорликда ҳиндистонлик ракетка усталари - Прерна Бҳамбри ваНаташа Палха устидан 7:5, 6:0 ҳисобида устун келди.

SPORTS.uz