Сабина ва Нигинага кўз тегдими?

 

Андижонда хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда мамлакатимизнинг энг кучли теннисчилари - Сабина Шарипова ҳамда Нигина Абдураимова илк учрашувдаёқ мағлубиятини тан олди.

Биринчи рақамда сараланган Сабина Шарипова грузиялик Мариам Болквадзега қарши ўтказилган учрашувнинг биринчи сетида 2:6, ҳисобида имкониятни бой берди. Иккинчи сетда 0:3 ҳисобида ортда қолаётган ҳамюртимиз курашни давом эттирмади.

Нигина Абдураимова эса россиялик Анастасия Фролова билан куч синашиб, 4:6, 4:6 ҳисобида ютқазди.

Гарчи етакчи теннисчиларимиз мағлубиятга юз тутган бўлса-да, уч нафар ҳамюртимиз ғалабага эришди. Тажрибали Оқгул Омонмуродова беларуслик Анна Кубарёвани 6:4, 6:4 ҳисобида енгди.

Камола Умарова кескин ва муросасиз баҳсда ҳиндистонлик Друти Татачар Венугопалдан 6:4, 7:6 ҳисобида устун келди. Арина Фольц россиялик Анастасия Тарасовани 6:4, 1:6, 6: ҳисобида енгиб, мусобақадан чиқариб юборди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!