Сабинадан супер ғалаба

 

Ўзбекистоннинг аёллар ўртасидаги энг кучли теннисчиси Сабина Шарипова Францияда бошланган "Croissy-Beaubourg - 2017" халқаро турнирида супер ғалабага эришди.

Яккалик баҳсларининг биринчи даврасида Сабина Шарипова сербиялик истеъдодли теннисчи Ивана Йорович билан рақобатлашди. Икки соату 36 дақиқа давом этган учрашувнинг дастлабки сети 6:2 ҳисобида европалик ракетка устаси фойдасига ҳал бўлди.

Қолган икки партия кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Ўз маҳоратини намойиш қилган Сабина Шарипова рақибасининг жиддий қаршилигини енгишга муваффақ бўлди. Ҳал қилувчи икки сетни 7:5, 7:6 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган ўзбекистонлик теннисчи иккинчи даврага йўл олди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!