Сафина Саъдуллаева шоҳсупага кўтарилди

20 февраль, 15:50 283

 

Қозоғистонда енгил атлетика бўйича ўтказилган анъанавий халқаро турнирда мезбонлар билан бир қаторда Ўзбекистон Озарбайжон, Украина, Беларусь, Малайзия, Арманистон, Қирғизистон ва Туркиядан келган 100 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун куч синашди.

Мусобақада юртимиз шарафини уч нафар атлет - Нигина Шарипова, Оксана Молчанова ва Сафина Саъдуллаева ҳимоя қилди.

Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналишида қатнашган Сафина Саъдуллаева 1метру 70 сантиметр натижа билан нуфузли турнирнинг бронза медалини қўлга киритди.

Қолган икки спортчимиз ўз йўналишлари бўйича финал баҳсларида иштирок этган бўлс-да, шоҳсупага кўтарила олмади.

SPORTS.uz