Саидъалога Қатар кортлари омад келтирмоқда

Қатардаги "Фьючерс" турнирида Саидаъло Саидкаримов иккинчи даврага чиқди.
 
Истеъдодли ёш теннисчимиз мусобақани саралаш турниридан бойлаб асосий тўр йўлланмаси учун ўтказилган беллашувда руминиялик Александру Илие Тудурачени 6:0, 6:4 ҳисобида мағлуб этганди.
 
Саидаъло Саидкаримов асосий тўрнинг дастлабки босқичида кувайтлик Абурраҳмон Алавадхийга қарши кортга чиқди. Учрашувда ҳар томонлама устунлик қилган ҳамюртимиз 6:3, 6:2, ҳисобида зафар қучди.
 
Саидаъло иккинчи даврада еттинчи рақамда сараланган франциялик теннисчи Жеоффрей Бланкано билан рақобатлашади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!