Саидаълодан бир кунда икки ғалаба

Қатарда теннис бўйича "Фьючерс" туркумидаги халқаро турнирда қатнашаётган ҳамюртимиз Саидаъло Саидкаримов яккалик ва жуфтлик баҳсларида муваффақиятли қатнашмоқда.
 
Саралаш ўйинларидан муваффақиятли ўтган Саидаъло Саидкаримов асосий тўрдаги дастлабки учрашувини Норвегия вакили Томас Лингега қарши ўтказди. Дастлабки сетдан ҳужумкор ўйин намойиш этган ҳамюртимиз рақибини 6:0, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Жуфтлик беллашувларида қатарлик Муҳаммад Али Мутава билан бирга ўйнаётган Саидаъло Саидкаримов биринчи учрашувда канадалик Анас Ламраний ва колумбиялик Хуан Давид Рамиресдан 6:2, 6:1 ҳисобида устун келди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!