Саидаълони тўхтатиб бўлмади

 

Қозоғистондан теннис бўйича "Фьючерс" туркумига кирувчи халқаро турнирнинг сралаш беллашувлари якунланди.

Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган теннисчиқлардан Саидаъло Саидкаримов асосий тўр йўлланмасини қўлга киритди. Истеъдодли теннисчимиз саралаш баҳсларида қозоғистонлик Жонсултон Чембўтаевни 4:6, 6:2, 6:3, ўзбекистонлик Шаробиддин Абзаловни 6:4, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Саидаъло асосий тўрнинг биринчи даврасида чехиялик Ян Мертел билан рақобатлашадиган бўлди.

Мусобақада олтинчи рақамда сараланган яна бир ҳамюртимиз Санжар Файзиев эса дастлабки раундда ҳиндистонлик Вижан Сундар Прашант билан беллашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!