Салаҳ Торреснинг рекордини янгилади

Айни дақиқаларда Англия Премьер-лигаси 31-туридан ўрин олган “Ливерпуль” ҳамда “Уотфорд” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтмоқда.

“Қизиллар” форварди Муҳаммад Салаҳ бу ўйинда дубл қайд этишга эришди. Бу мисрлик футболчининг  ушбу мавсум барча мусобақалардаги 33 ва 34-голи бўлди.

Шу тариқа, Салаҳ “Ливерпуль”даги дебют мавсумининг ўзидаёқ 34 та гол киритишга эришди.

Бу борада бундан олдинги рекорд Фернандо Торресга тегишли эди. 2007/08 йилги мавсумда испаниялик футболчи 33 та гол киритишга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!