Салаҳни сотган “Рома” каталонияликлар тарбияланувчисини сотиб олмоқчи

 

Италиянинг “Рома” клуби раҳбарияти трансфер ҳуқуқи Англиянинг “Эвертон” жамоасига тегишли ярим ҳимоячи Жерар Деулофеуни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Football Italia нашрининг маълум қилишича, римликлар раҳбарияти 23 ёшли испаниялик футболчини “Ливерпуль” аъзосига айланган Муҳаммад Салаҳга ўринбосар сифатида қарамоқда.

Деулофеу ҳуқуқий жиҳатдан “Эвертон”га тегишли бўлса-да, “Барселона” 30 июнга қадар футболчини 12 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!