Салах Фирминодан миннатдор

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси ярим ҳимоячиси Мухаммад Салах “қизиллар” сафида 11-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Қайд этиш жоиз, илгари ушбу рақамда “Ливерпуль”да Роберто Фирмино тўп сурар эди. Салах матбуот анжуманида Фирминога ушбу рақамни бергани учун алоҳида ташаккур изҳор этди.

“Биринчидан, мен Фирминонинг қилган ишини қадрлайман. Ундан жуда ҳам миннатдорман. Менга 11-рақам ёқади. “Рома”да ҳам, илгари терма жамоада ҳам шу рақамда ўйнар эдим. Бунинг учун унга раҳмат айтаман”, – деб айтиб ўтди мисрлик футболчи.

Маълумот учун, кеча Салах “қизиллар” билан 5 йиллик шартномага имзо чеккани ҳақида хабар берган эдик

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!