Салах: "Ливерпул"ни кучайтириш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан

Аввал хабар берганимиздек, мисрлик ярим ҳимоячи Мухаммад Салах Англиянинг “Ливерпуль” клуби билан шартнома имзолади. Футболчи расман мерсисайдликлар аъзосига айланганидан сўнг, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

“Бу ерда эканлигимдан жуда ҳам бахтлиман. Бизда таркибида яхши футболчилар йиғилган ажойиб жамоа бор. Янги жамоамни кучайтириш учун бор кучимни сарфлашга тайёрман.

“Ливерпуль” либосида совринлар қўлга киритишни жуда хоҳлайман. Умид қиламанки, ҳаммамиз биргалашиб мухлисларимизни ҳурсанд этадиган натижалар қайд эта оламиз”, - дейди Салах клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Миср терма жамоаси аъзоси энди "Ливерпул"да 11-рақамда тўп суради.

Расман! Салах “Ливерпуль” футболчисига айланди

“Ливерпуль” Салах учун қанча тўлаши маълум бўлди 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!