Салах рекорд ўрнатди

23 июнь, 19:37 516

Салах рекорд ўрнатди

Кеча Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Рома” ярим ҳимоячиси Мухаммад Салахни сотиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу трансфер “қизиллар” учун 42 млн евро(36,9 млн фунт)га тушгани айтилмоқда. Шу тариқа, ушбу трансфер “Ливерпуль” тарихидаги энг қимматбаҳо трансфер сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Бундан олдинги рекорд эса Энди Кэрролнинг трансфери бўлган эди. Ўшанда, Кэррол учун “Ливерпуль” “Ньюкасл”га 40 млн фунтга яқин сумма тўлаган эди.