Салкам 40 йил муддат давомида ўз қитъа чемпионатида қатнаша олмаган жамоа ҳақида

Хабарингиз бор келаси йил аввалида Габон давлатида Африка Миллатлар Кубоги 2017 баҳслари бўлиб ўтади.

Бу чемпионат бошқалардан фарқли равишда икки йилда бир ташкил этилади.

Шу ўринда Ганага учралган малубиятдан сўнг 39 йиллик муддат давомида Африка қитъасининг нуфузли турнирида қатнаша олмаётган Уганда терма жамоасига тўхталсак.

Маҳаллий аҳоли томонидан “турналар” дея тилга олинадиган бу жамоа 1978 йилги Африка Миллатлар Кубогида улкан натижаларга эришиб, ҳаммани лол қолдирган эди. Кубок баҳсларининг финал босқичига қадар етиб борган угандаликлар мезбон жамоа Гана вакилларига (0-1) мағлуб бўлишган эди.

Эътиборли жиҳати бу чемпионатда кумуш медални қўлга киритган угандаликлар Африка Миллатлар Кубогида ҳозирга қадар бирор марта иштирок эта олишмади.

2018 йилги Жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларида аъло даражада қатнашаётган “турналар”дан навбатдаги қитъа чемпионатида ҳам сенсацион натижа кутиш ҳақли бўлса керак.

Улар 2017 йил 14 январдан старт оладиган чемпионатнинг гуруҳ босқичида Миср, Гана ҳамда Мали терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Маълумот ўрнида, 2015 йилда ўтказилган Африка Миллатлар Кубогида Кот-д'Ивуар терма жамоаси пеналтилар сериясида Гана терма жамоасини мағлуб этиб, чемпионга айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!