Салоҳ: "Рома" мухлислари мени яхши кўришади

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финалида “Рома”га қарши бўлиб ўтадиган баҳслар олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу менинг собиқ жамоам. Мен у ердаги мухлисларни яхши кўраман, улар ҳам мени яхши кўришади. Мен ҳалигача “Рома”даги дўстларим билан гаплашиб тураман. Биз жудаям яқинмиз ва шундай бўлиб қолади.

У ерда биринчи ким билан кўришмоқчисиз? Франческо Тотти билан. У ажойиб инсон. Мен уни яхши кўраман, у билан илиқ муносабатдамиз”, - дейди мисрлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” ҳамда “Рома” жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин 24 апрель куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!